Қозоғистон биологик материаллар алмашинув глобал тармоғига қўшилиш ниятида. Сенат тегишли ҳужжатни ратифицикация қилди. Унга кўра миллий тадқиқот ташкилотлари ноёб намуналардан олиш имконига эга бўлади ва дунёнинг етакчи лабораториялари билан биргаликда текширувлар ўтказа олади. Ундаги асосий шарт – биоматериал тижорат мақсадида ишлатилмаслиги лозим. Олувчи фақат тегишли муҳофаза тизимига эга лабораторияларда ташхис, мониторинг ва илмий-тадқиқот ишларида фойдаланиши мумкин. Натижалар ҳақида эса етказиб берувчига ҳисобот беради. Шу тариқа, мазкур ҳужжат биологик материалларни самарали ва хавфсиз тартибда алмашиш, илмий тадқиқотлар сифатини оширишга йўл очади.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
– Шартнома ҳайвонларга хос юқумли касалликлар тарқалиши олдини олиш самарадорлигини оширади. Шу жумладан, хавфли касалликлар олдини олиш, уларни аниқлаш, тарқалишига йўл қўймаслик бўйича томонлар биргаликда иш юритиши кўзда тутилган. Тасдиқланган қонун шартномада иштирок этаётган давлатлар ўртасида ветеринария соҳасида ҳамкорлик ривожланишига хизмат қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.