Қозоғистон Евроосиёнинг асосий хабига айланиши мумкин

Қозоғистон Евроосиёнинг асосий хабига айланиши мумкин

Қозоғистон Евроосиёнинг асосий инвестициявий хабига айланиши мумкин. Бутунжаҳон инвестициялан жалб этиш агентликлари ҳамжамияти бош директори Исмоил Эрсоҳин шундай фикр билдирди. Ташкилотнинг 2022 йил бўйича берган ҳисоботига кўра, мамлакатимиз улуши Марказий Осиёга келган хорижий сармоянинг 46 фоизини ташкил қилди. Қозоғистон Инвестициялар бўйича миллий агентлик орқали ҳамжамият билан алоқада. Ҳамжамият раҳбарининг фикрича, келгуси йиллар учун асосий вазифа аниқ инвестиция мақсадларини белгилашдан иборат.


Исмоил Эрсоҳин, Бутунжаҳон инвестициялан жалб этиш агентликлари ҳамжамияти бош директори:


- Қозоғистон кўп йиллардан буён ишончли ҳамкор сифатида иш юритяпти, биз бу ҳамкорликни юқори баҳолаймиз. Бугун уни кенгайтириш учун янги форматлар ахатараяпмиз: шу жумладан, қўшма лойиҳалар, таълим ва стратегик ёрдам масалалари кўриляпти. Энг муҳими — умумий мақсадларни белгилаб олиш, чунки ҳар бир давлатга якка тартибда ёндашиш зарур. Унинг салоҳияти, ёш, малакали кадрлари ва ривожланаётган иқтисоди бор. Бу эса катта имкониятлар очади.


Абдумалик Сарманов таржимаси