Қозоғистон Эрон ва Озарбайжонга дон етказишда давом этяпти

Қозоғистон Эрон ва Озарбайжонга дон етказишда давом этяпти

Қозоғистон халқаро дон бозорларида мавқеини мустаҳкамлаяпти. Мамлакат Эрон ва Озарбайжонга яна, аввалгидан бир мунча кўп маҳсулот етказиб бера бошлади. Эронга етказилаётган дон ҳажми 30 марта, Озарбайжонга - 2 марта, 188 минг тоннагача ортди. Умуман олганда, 2024 йилда Қозоғистон дони Хитой, Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистонга сотилди. Турли экинлар ҳосилининг 45-60 фоизи ушбу давлатларга жўнатилди. «Қозоғистон темирйўллари» берган маълумотга кўра, 2024 йилда ташилган 10 ярим миллион тонна доннинг 8 миллион тоннаси экспорт қилинди. Ўтган йилнинг сентябридан декабригача ташқи бозорларга 3,9 миллион тонна дон жўнатилди, янги ҳосил экспорти ҳажми 2023 йилнинг тегишли даврига нисбатан 57 фоизга ошди.


Абдумалик Сарманов таржимаси