Ҳукумат соядаги иқтисодиётни қонунийлаштириш учун курашади

Ҳукумат соядаги иқтисодиётни қонунийлаштириш учун курашади

Қозоғистон Ҳукумати соядаги иқтисодиётни қонунийлаштириш учун курашади. Бунинг учун 2025 йилдан бошлаб улгуржи ва чакана савдода ноқонуний маҳсулот айланмасини 5 фоизга камайтириш режалаштирилган. Транспорт ва омборчиликда бу кўрсаткич 2,4 фоизга ортиши режалаштирилган. Мамлакат ялпи ички маҳсулотида кичик ва ўрта бизнес улуши 37,5 фоизгача кўтарилади. Вазирлар маҳкамаси тасдиқлаган мажмуавий тадбирлар режаси 2 йилга мўлжалланган. Молиявий мониторинг агентлиги ишлаб чиққан ҳужжатга кўра, республикада қонунийлаштирилмаган иқтисодиёт улушини камайтириш учун солиқ ва божхона маъмуриятини такомиллаштириш, бюджет тақсимотида рақобатни кучайтириш,  аҳолини ноқонуний бизнесдан муҳофаза қилишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилади. Натижада, божхона назорати самарадорлиги ошади, жараёнлар соддалаштирилади.  Мамлакатда ноқонуний ишлаш ҳолатлари камаяди.

Абдумалик Сарманов таржимаси