Қозоғистон-Эрон: Ҳамкорликнинг 30 йили

Қозоғистон-Эрон: Ҳамкорликнинг 30 йили

Қозоғистон Эрон фуқаролари учун икки ҳафталик визасиз тартиб жорий этмоқда. Бу ҳақда президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ушбу давлатга расмий ташрифи ҳамда юқори даражали музокаралар чоғида маълум қилинди. Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди. Икки давлат, шунингдек, транспорт-логистика соҳасида катта имкониятларга эга, хусусан,  «Қозоғистон-Туркманистон-Эрон» темир йўл шохобчаси салоҳиятини ошириш мумкин. Қосим-Жўмарт Тўқаев ташрифи доирасида республикамиздан Эронт орқали Туркияга борадиган илк контейнер поезди қатнови бошланди. Қолаверса, тарафлар Каспийдаги Ақтау ва Қуриқ, Амиробод ва Анзали денгиз портларининг транзит-экспорт салоҳияти улканлигини таъкидлашди. Музокаралар якунига кўра, Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Иброҳим Раисий икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга йўналтирилган Қўшма келишувни имзолашди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.