Қозоғистон харитасида янги маъмурий бирликлар пайдо бўлиши тўғрисидаги янгилик жамиятда кенг муҳокама қилиняпти. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Мактубида «Биз асл географик номларни қайтариш ва буюк арбобларимиз ҳақидаги хотирани тиклаш орқали миллий ўзликни англашни мустаҳкамлашда давом этамиз», деган. Фуқаролар фикрича, бу ташаббус тарихга ҳурмат, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш учун мақбул қарор бўлади.
Блиц:
- Семей аҳолиси учун бу жуда катта қувонч. Ҳамиша Қозоғистондаги илм-фан тараққиёти, маданият, сиёсат маркази бўлиб келган шаҳримизнинг бой тарихини ҳисобга олсак, ўз вақтида қарор қилинди. Менимча, бу жуда адолатли қарор.
– Семей аҳолиси учун – ажойиб янгилик. Ўйлашимча, бу нарса шаҳар ривожланишига хизмат қилди.
– Менимча, минтақани иккига бўлиш вақти келган. Чунки Алмати вилояти ҳудуди ҳаддан зиёд кенг. Фикримча, янгиланиш учун вақтида қилинган қарор.
– Мен Қапшағайга Қўнаев номи берилиши керак, деб ҳисоблайман. Минтақа ва мамлакат учун хизмати сингган.
– Алоҳида минтақага айланса, ўзига хос жиҳатларига кўра ривожланади. Мамлакат эса ҳар бир йирик иқтисодий воқеадан фақат фойда кўради. Бу тараққиётга туртки беради.
– Менимча, бу қарорлар мафкуравий жиҳатдан тўғри. Чунки Улитау марказда жойлашган. Шундай бўлиши керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси