Германияда қозоғистонлик композитор операсининг премьераси бўлиб ўтади

Германияда қозоғистонлик композитор операсининг премьераси бўлиб ўтади

Германияда қозоғистонлик композитор операсининг премьераси бўлиб ўтади. Айгерим Сеилова Гамбургда опера мультимедиасини инглиз тилида тақдим этади. Классик мусиқанинг саундмайер тизимига асосланган янги услубдаги премьераси декабрь бошларида ташкил этилади. Бу усул товушнинг 360 даражасини қамраб олган ҳолда, мусиқага тўла-тўкис ғарқ бўлиш имконини беради. Электр ва жонли мусиқанинг уйғун бирикуви тингловчини виртуал саёҳатга йўллайди. Кенг миқёсли дастурни яратишда 25 нафар халқаро эксперт меҳнат қилди. Уни рўёбга чиқаришга икки йилга яқин вақт сарфланди.

Айгерим Сеилова, композитор:

– Бу яккахонлар, опера хонандалари, кичикроқ камер оркестри учун мўлжалланган, буткул сценография ўрнини босадиган видеоинсталляциялар, артист видеоси билан берилган 90 дақиқали асар. Электр акустикаси бўлади, яъни жонли овоздан ташқари сенсорлар, электрон товушлардан фойдаланилади.

Айгерим ўз асари тақдимотини Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаган. Ижодкор қадрдон республикасини композиторлик маҳорати соҳасида, асл товушда, ўз тилида тақдим этаётганидан ғурур туяди. Айтиш жоиз, Айгерим – битта ёки бир нечта чолғу ва камер оркестр учун яратилган 200 га яқин асар муаллифи. Унинг композицияларини таниқли хонандалар дунёнинг энг яхши саҳналарида ижро этади. Ижодкор Хиндемит мукофоти соҳибаси, бу соврин ҳар йили жаҳон бўйича фақат битта бастакорга тақдим этилади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси