Соғломлаштириш туризми тобора оммалашмоқда

Соғломлаштириш туризми тобора оммалашмоқда

Қозоғистонда соғломлаштириш туризми тобора оммалашиб боряпти. Санаторийларга фақат қозоғистонликларгина эмас, чет эллик меҳмонлар ҳам келади. Республика соғломлаштириш масканларида даволанишни истовчиларни, аввало, иқлим шароитлари ва табиий даволаш муассасалари мавжудлиги ўзига жалб қилади. Мисол учун, мамлакат жанубидаги санаторийлар минерал сув манбалари билан машҳур. Улар узоқ давом этган хасталиклардан кейин иммунитетни тиклашга ёрдам беради. Катон-Қарағайдаги термал радон булоқлари ҳам шифобахш хусусиятга эга бўлиб, хориждаги шундай жойлардан асло қолишмайди. Ушбу сувлар турли эндокрин касалликларни даволашда фойда беради. Жами бўлиб, юртимизда  173 та санаторий-курорт муассасалари фаолият юритади.

Ернур Кенжебеков, «Kazakh Tourism» МК» АЖ матбуот котиби:
 - Мамлакатимизнинг ғарбий вилоятларидаги шифо масканлари бўғим, асаб тизими, гинекологик ва урологик хасталиклар, шунингдек, тери хасталикларини даволашга ихтисослашган. Бурабай ва Қўстанайдаги қарағай ўрмонларининг экологик тоза ҳавоси, шифобахш лой, чиройли тоғ ландшафти ва, албатта, ноёб табиий диққатга сазовор жойлар юртимизни  ўз соғлиғини тиклашни истайдиган барча учун талабгир  санатория-курорт зонасига айлантиради.

 

Хуршида Абдуллаева таржимаси.