Европа мода уйларида Қозоғистонда чиқарилган ип ва газмоллар ишлатилади

Француз ва итальян мода уйлари ўз коллекцияларини Қозоғистон текстилидан тика бошлаши мумкин. Туркистонда очиладиган фабрика улар учун ип ва газмоллар чиқаришга киришади. «Turan» махсус иқтисодий зонасида пахта агросаноат мажмуаси пойдевори остига капсула қўйилди. Хитой компанияси тўла циклда ишлайдиган фабрика учун 11 цех қуриб беради. У дунёнинг машҳур брендлари билан бевосита алоқалар ўрнатади. Корхонада йилига 13 минг тонна калава ип, 50 миллион метр газмол, 7 миллионта ўрин тўшак мажмуаси чиқарилади. Лойиҳа келгуси йилда ишга тушади. 

Сюй Цзе, Туркистон пахта агросаноат мажмуаси корхонаси директори:

- Биз ўта юқори сифатли ип ва газмол чиқарамиз. Чунки Қозоғистон пахтаси юмшоқ ва пишиқ. Ундан тайёрланган нарсалар шаклини йўқотмайди, статик электр заряди тўпламайди, оҳори кетмайди, йиртилмайди, офтобда рангини йўқотмайди. Маҳсулотимизни дунёнинг барча текстил фабрикалари олади. Демак, бу текстиль Louis Vuitton ва Gucciгача етиб боради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.