Қирғизистонда педагогик ихтисосликлар учун кириш балли кўтарилди

Қирғизистонда педагогик ихтисосликлар учун кириш балли кўтарилди

Қирғизистонда педагогик ихтисосликлар абитуриентлари учун талаблар кучайтирилади. Хусусан, кириш балли 130 га кўтарилди. Тегишли муассасада маълум қилинишича, ўзгаришлар таълим тизимини мустаҳкамлаш, унинг сифатини яхшилаш ва мутахассисларнинг профессионал тайёргарлик даражасини оширишга йўналтирилган. Бу, ўз навбатида, нафақат тайёрлаш жараёнида, балки натижа, яъни юқори малакали ўқитувчилар етиштиришда ҳам кўзга ташланади. Умуман, қарор мамлакатда педагогик таълимни модернизация қилишда муҳим қадам бўлади, дейди Қирғизистон таълим ва фан вазирлиги мутасаддилари.


Айнура Исраилова, Таълим ва фан вазирлиги Олий, ўрта касбий ва ОЎЮдан кейинги таълим бошқармаси бошлиғи:


- Таълим ва фан вазирлиги жорий йилдан кириш баллини 130 га кўтарди. Ушбу ўзгариш таълим ва мутахассисларни ўқитиш сифатини оширишга қаратилган. Дарвоқе, 2024 йилда балл миқдори 115 дан 120 га кўтарилганди.


Айгул Абдраева, Қирғиз Давлат Университети ректори:


- Жорий ўқув йилида бизнинг университетга 596 та бюджет ўрни ажратилган. Хаммаси тўлди. Ҳар йили бизда имтиҳон пайтида бир ўринга вақти билан бир неча юз абитуриент даъвогарлик қилади. Мисол учун, ўтган йили «Инглиз тили ўқитувчиси», «Бошланғич синфлар ўқитувчиси» ихтисослигига бор-йўғи 15 та бюджет ўрни бор эди, хоҳловчилар сони эса 200 дан кўпроқ эди. Шу боис, бюджетли бўлимлар талабалари учун шароитлар яхшиланди.


Тегишли маҳкама маълум қилишича, кириш балли оширилиши  ҳозирча фақатгина  педагогик ихтисосликларда бюджет асосида ўқишни истовчи абитуриентларга тааллуқли. Бошқа йўналишлар бўйича ҳали қарор қабул қилингани йўқ.


Абдумалик Сарманов таржимаси