Астана шаҳрида биринчи марта Наврўз миллий байрами шарафига «Наврўз бали» ўтказилди. Унда турли давлатлар дипломатлари ва элчилари, халқаро ташкилотлар етакчилари, хорижий компаниялар етакчилари қатнашди. Меҳмонларни қутларкан, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева таъкидлашича, Наврўз байрами янги форматда нишонланяпти. Шунингдек, у мамлакатни такомиллаштириш, маданий меросни оммалаштириш, республикани жаҳон саҳнасида танитиш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди. Балда тақдимоти ўтказилган Qazaqсulture маданий-оқартув портали ҳам шунга хизмат қилади. Тадбирда Қозоғистондаги биринчи «Birlik» мультимиллий ансамбль ва хорижда ҳам ном қозониб улгурган «Zhoshy» фольклор гуруҳи санъатини намойиш қилди. Бал иштирокчилари қозоғистонликларни янгиланиш, ҳосилдорлик, дўстлик ва муҳаббат байрами билан табриклади.
Кэти Лич, Буюк Британиянинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси:
- Биз барча қозоғисонликларни Наврўз байрами билан қутлаймиз. Анъаналар, маданият билан танишдим, миллий либосларни кўрдим Ажойиб байрам бўлди.
Хорхе Урбиолалопес Де Монтенегро, Испаниянинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси:
– Бу ерда хаёлотдаги каби муҳит ҳукмрон. Ажойиб қозоқ миллий либослари эътиборни ўзига тортади. Мусиқачилар ва раққосларнинг ёрқин ижроси инсонни ром этиб қўяди. Мана шу тантанада оркестр билан бирга қозоқ қўшиғини куйлаш шарафига мушарраф бўлганимдан хурсандман.
Абдумалик Сарманов таржимаси.