Астанада юрак касалликларини даволашнинг илғор усуллари намойиш қилинди

Астанада юрак касалликларини даволашнинг илғор усуллари намойиш қилинди

Астанада юрак касалликларини даволашнинг илғор усуллари ва янги технологиялари намойиш қилинди. Пойтахтда ташкил қилинган Марказий Осиё Аритмология саммитида Қозоғистон, Туркия, Австрия, Корея, Хитой, Польша, Озарбайжон, Германия, БАА, Россия, Беларусь, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон шифокорлари тўпланди. Улар икки кун давомида муҳим йўналишларни муҳокама қилди. Юртимиз мутахассислари юрак халтачалари фибрилляциясини жорий этиш ҳамда катетер орқали даволашнинг нозик жиҳатлари бўйича тажрибасини баҳам кўрди. Қозоғистонлик шифокорлар инновация: 2 камерали кардиостимуляторларни имплантациялашни кўрсатишди. Таъкидлаш лозимки, юрак пардасини бутловчи қурилма МДҲ ҳудудида илк марта мамлакатимизда ишлатилди. Янги стимуляторнинг иккита батареяси бор. Вужудга зарар бермайди. Бемор қаерда юрса ҳам, шифокор унинг аҳволини масофадан текшира олади. Экспертлар фикрича, аппарат 8 йил ишлаши кафолатланган. Кейин уни алмаштириш мумкин. Ускуна ўтган ҳафтада дастлабки беморларга қўйилди.

Аян Абдирахманов, Шошилинч тиббиёт мувофиқлаштириш маркази Юрак ритми маркази директори:

- Ҳар бир аппарат ичида сунъий интеллект бор. Киритилган алгоритмлар туфайли у юрак урмай қолган тақдирда дарҳол импульс беради. Бундай қарорга унинг ўзи келади. Юракда аритмия сезилса, у қайта тартибга келтиради. Буни дефебрилятор деб атаймиз. У одамларнинг тўсатдан жон беришининг олдини олади. Компьютер, смартфон орқали аритмияни назорат қиламиз. Вазиятга кўра унинг ишини созлаймиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси