Қозоғистон
дунё энергетика бозоридаги йирик ўйинчилардан бири. «Казинформ»
агентлигига берган эксклюзив интервьюсида «Шеврон»
корпорациясининг Евроосиё бўлими бошқарувчи директори Дерек Магнесс
таъкидладшича, бу мамлакатимизнинг минтақада, дунёда барқарорлаштирувчи роль
ўйнашига имкон беради. Эслатамиз,
ўттиз йиллик ҳамкорлик давомида «Шеврон» Қозоғистон
иқтисодининг энг йирик хорижий инвесторига айланди. Тенгиз ва Қарачағанақ
конларидан фойдаланиш бўйича қатор лойиҳаларни рўёбга чиқаряпти.
Дерек Магнесс, «Шеврон» корпорациясининг Евроосиё бўлими
бошқарувчи директори:
- Қозоғистоннинг жаҳон энергетика тизимида, ҳам минтақавий, ҳам
глобал даражада жуда катта аҳамиятга
эга. Биз КТК орқали ташийдиган нефть, келажакда Хитойга ёки
ҳамкорлик доирасида қўшни давлатларга жўнатилиши мумкин бўлган газ ўта муҳим аҳамиятга эга. Жаҳон энергетика тизимларида Қозоғистон нафақат минтақа,
балки глобал миқёсда ҳам муҳим.
Қозоғистоннинг энергетика салоҳиятига газ ҳам киради.
Дерек Магнесснинг таъкидлашича, у кам углерод изи қолдириши туфайли келажакда глобал энергия мувозанатининг асосий элементларидан
бирига айланади. Бу омил, шу жумладан, жаҳон бозорларида мамлакатнинг имкониятларини кенгайтиришга ёрдам
беради. «Шеврон» Евроосиё бўлимининг бошқарувчи директори 2050 йилга келиб камида 10 фоизга ўсиши кутилаётган
талабни ҳисобга олган ҳолда геосиёсий беқарорлик шароитида узоқ муддатли
ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлади. Дерек Магнесснинг фикрича, Қозоғистонда
инвесторлар учун, жумладан, ҳукумат билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун
шароитлар яратилган.
Дерек Магнесс, «Шеврон» корпорациясининг Евроосиё бўлими
бошқарувчи директори:
- Барқарорлик тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Бунда мамлакат
раҳбариятининг ва унинг жаҳон ҳамжамияти билан муносабатлардаги изчил
йўлининг аҳамияти бор. Савдо оқимлари барқарорлик мавжуд
бўлган ерга йўналтирилади. Ўрта йўлак товар ва хизматларни ишлаб
чиқариш жойидан ишлатиладиган жойга етказиб бериш эҳтиёжини келтириб чиқаради. Қозоғистон учун эса бу табиий захиралари билан бир қаторда ўз
салоҳияти, мавжуд қувватлари ва меҳнат захираларидан фойдаланиш учун ажойиб имконият.
Абдумалик Сарманов таржимаси

