Қозоғистоннинг бой маданияти, анъаналари ва тарихи ҳамиша хорижликларни ўзига жалб қилади. Туризм саноати мутахассислари бунга ишонади. Алмати шаҳри туризми кунида улар мегаполиснинг бой салоҳиятинги тилга олишди. Қозоғистон ва Гонконга туроператорлари ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Роуд-шоуда мамлакатимизнинг 10 компанияси ва 100 дан зиёд маҳаллий туристик агентликлар, 20 тача туризм ҳамжамиятлари вакиллари қатнашди. Улар учун мастер-класс ўтказилди. Олим-этнограф қозоқ миллий таомлари қандай тайёрланиршини кўрсатиб берди. Йиғилганлар буламиқ таоми, қурт, асалли қаймоқ, жент, саумал ичимлигини татиб кўришди, чой маросимида қатнашди.
Фанни Юн, исполнительный директор совета туристической индустрии Гонконга:
- Бугунги тадбирда, «Алмати туризми» роуд-шоусида қатнашаётганимдан жуда мамнунман. Бу Гонконг агентликлари ва Қозоғистон туроператорлари ўртасида тадбиркорлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун яхши имконият, деб ҳисоблайман. Биз Алмати туризми тўғрисида мазмунли тақдимотини томоша қилдик. Шуннингдек, биз Алмати туризм бошқармаси билан соҳа юзасидан ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида меморандум туздик. Қозоғистон – жуда жозибадор давлат, бой маданияти ва чиройли табиий ландшафтлари мавжуд. У «Ягона макон – ягона йўл» ташаббусининг муҳим қатнашчиси.
Абдумалик Сарманов таржимаси