Қозоғистонда дон соҳаси
экспортини қўллаб-қуватлаш учун 40 миллиард
тенге ажратилди.
Маблағ,
Давлат раҳбари топшириғига кўра, Ҳукумат захирасидан олинади. Бош вазир
тегишли қарорни имзолади. Маблағ, жумладан, Қозоғистон дон экспорти рақобатбардошлигини ошириш, янги бозорларга
кириб бориш учун ишлатилади. Таъкидлаш лозимки, ўтган йили юртимизда дон
экинларидан рекорд даражада – 25 миллион тоннадан зиёд ҳосил олинган. Айни вақтда, мамлакатнинг ички эҳтиёжи 10 миллион тоннани ташкил қилади. 12 миллион тонна
маҳсулот экспорт қилинади. Унинг асосий қисми одатдаги, 2 миллион тоннаси эса янги бозорларга кетади. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистонда маҳсулот кўпдан буён сотилади. Эрон ва
Озарбайжонга юбориладиган маҳсулот ҳажми ортади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

