Хорижлик компаниялар 40 миллион долларга яқин маблағ йўллайди

Хорижлик компаниялар 40 миллион долларга яқин маблағ йўллайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилишича, хитойлик ишлаб чиқарувчи нами қочирилган сабзавот тайёрловчи завод барпо этишга қизиқиш билдирган. Лойиҳа Жамбил вилоятида беш йил давомида уч босқичда амалга оширилиши кўзланган. Инвестицияларнинг умумий ҳажми 30 миллион долларга тенг.  Қўстанай вилоятида эса шу ойнинг ўзида дуккакли экинларни қайта ишлашга мўлжалланган янги завод ишга туширилади. Ушбу лойиҳани турк агросаноат компанияси рўёбга чиқаряпти. Корхона қуввати тахминан 170 минг тонна нўхат, қизил ва яшил ясмиқ, қаттиқ навли буғдойни қайта ишлашга етади. Биринчи босқичдаги инвестиция миқдори – 8,5 миллион доллар. 

Хуршида Абдуллаева таржимаси