Мамлакатимиз студиялари хорижий кинони қозоқ ва рус тилларига таржима қилади. Бундан ташқари, улар Голливуд фильмларини дубляж қилиш билан шуғулланиш ниятида. Америка киностудияларининг Россиядан кетиши бозордаги бу бўшлиқни Қозоғистон эгаллашига олиб келди. Экспертлар таъкидлашича, бевосита дубляж Голливуд билан бирга ишлашдан ташқари, қўшни мамлакатлар бозорига чиқиш дегани. Кўплаб йирик хорижий киностудиялар ўз фильмларини Қозоғистонга юборишга тайёр. Айни вақтда, Қозоғистон ўз кадрларини – дубляж актёрларини тайёрлаши керак.
Санжар Мирзаханули, дубляж актёри:
– Анимега келсак, унга қозоқ тилида овоз берувчи актёрлар япончани ҳам тушунишлари, гап нима ҳақида кетаётганини англаши лозим. Ҳамма нарсани эътибор билан текшириш, мослаштириш зарур. Япон тилининг ўз идиомалари бор. Уларнинг муқобилини топиш керак. Масалан, «сакура гуллади» иборасини қозоқчага «наврўз келди» шаклида ўгириш зарур. Шунда тушунарли бўлади.
«Қазақфильм» студиясида ҳозир янги овозлар ахтараяпти. Аниқ талаффуз ва акцентсиз гапириш талаб қилинади. Яқин ва узоқ хориждан ҳам аризалар келиб тушяпти.
Асель Дўсмухамед, дубляж актёри:
- Менимча, Қозоғистон дубляжи старт олиши учун ажойиб имконият туғилди. Бизникилар овозларни таниб қолиши зарур. Юқори даражада чиқади, илгарилай оламиз, деб ўйлайман.
Абдумалик Сарманов таржимаси.