Германиядаги қозоғистонликлар умуммиллий референдумда фаол иштирок этди. Участка комиссияси берган маълумотга кўра, жами 85 фоизлик кўрсатки рўйхатга олинди. Талабалар, ушбу мамлакатда ишлаётган фуқаролар, дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари овоз берди. Таъкидлаш лозимки, Берлиндаги Қозоғистон элчихонаси ва Франкфурт-на-Майне шаҳридаги бош консулхонаси биносида сайлов участкалари очилганди.
Айнур Матаева, Берлин шаҳридан:
- Қозоғистон учун жуа муҳим ушбу кунда биз референдумга келдик, фуқаролик бурчимизни бажардик. Дам олиш куни бўлишига қарамай, оиламиз билан бирга мазкур тадбирда иштирок этдик. Болаларимиз ҳам бирга келди. Уларга ўрнак кўрсатишни истадик. Биз овоз бердик, кичкинтойлар ёрдамлашди.
Нурхамила, турист:
- Саёҳатим референдумга тўғри келган экан, Қозоғистондан олисда бўлсак ҳам, барчамиз халқ билан бирга фикр билдиришни истадик. Бажонудил овоз бердик.
Грузияда эса референдумга қатнашиш бўйича рекорд кўрсаткич кузатилди. Статистикага кўра, Қозоғистон учун бурилиш даврида мамлакатдаги ватандошларнинг 100 фоизи холис фикрини билдирган. Ваҳоланки, ушбу мамлакатдаги ягона сайлов участкаси Тбилисида эди ва баъзи фуқаролар умумхалқ овоз беришида қатнашиш учун бир неча соат йўл юришига тўғри келди.
Жазира Мирзақасимова, Грузиядаги Қозоғистон элчихонаси қошидаги 277-участка комиссияси раиси:
- Қозоғистоннинг Тбилисидаги элчихонаси биносида жойлашган 277 проголосовали граждане Казахстана, находящиеся в Грузии. Кроме –участкада консул ҳисобида турганлардан ташқари Боржоми, Батуми каби қатор шаҳарларда дам олаётган юртдошларимиз овоз бериш учун келди. Фуқаролар фаоллик кўрсатди, 7 дан овоз бера бошлади. 100 фоиз қатнашишди. Таъкидлаш лозимки, Тбилисида бундай кўрсаткич биринчи марта кузатилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.