«Алишер Навоий ва қозоқ адабиёти» китоби нашрдан чиқди

«Алишер Навоий ва қозоқ адабиёти» китоби нашрдан чиқди

«Алишер Навоий ва қозоқ адабиёти». Ўзбекистонда ёзувчи Қалдибек Сейдановнинг китоби чоп этилди. Шунингдек, унинг «Қондошлар» асари ҳам тақдим қилинди. Адиб жами бўлиб 23 та китоб ва 740 дан зиёд мақола ёзган. Улардан аксарияти қозоқ тилида. Адабиётшунос икки юртнинг буюк шахслари - Навоий ва Абай ижодий мероси, ўзаро алоқасини ўрганган. Бундан ташқари, Қалдибек Сейданов Ўзбекистондаги қозоқ мактаблари учун «Қозоқ адабиёти» дарслигин ёзган.

Қалдибек Сейданов, ёзувчи:

– Мен кўплаб асарлар ёзганман. Уларнинг кўпчилиги икки халқ – қозоқлар ва ўзбеклар дўстлигига бағишланган. Буни «Абай ва Осиё адабиёти» китоби асосида ўрганиш мумкин. Жорий йилда Мухтор Авезовнинг 125 йиллиги нишонланади. Айни пайтда «Мухтор ва Марказий Осиё адабиёти» китобини ва таълимий қўлланмани нашрга тайёрлаяпман. Ёшлар тарбиясига катта эътибор қаратганман. Умид қиламанки, китобларим улар шахсияти шаклланишида ёрдам беради.

Хуршида Абдуллаева таржимаси