Нур-Султон «тўқ-қизил» зонадан «қизил»га ўтди, бугундан бошлаб савдо-кўнгилочар марказлари ва савдо уйлари соат 22:00 гача ҳафта давомида ишлаши мумкин. Бозорлар ҳам иш бошлайди. Улар ҳафтанинг 7 кунида кечки 5 гача очиқ бўлади. Бош санитар- врач Ерлан Қиясов қарорида эпидемиологик вазият яхшилангани ва кундалик касалланиш ҳоллари камайгани сабабли карантин чоралари юмшатилгани тилга олинган. Пойтахт ҳокимлиги берган маълумотга кўра, 18 июлдан 2 августгача Нур-Султон яна тўртта шаҳар билан бирга «тўқ-қизил» зонада бўлган. 4 августдан бошлаб пойтахтдаги юқумли касалликлар стационарларидаги банд жойлар улуши 69 фоизга тушди ва шаҳар «қизил» зонага қайтди.
Басима Сарманова таржимаси