Қозоғистонлик десантчи АҚШда ўтказилган «Энг яхши аскар 2024» беллашувларида биринчи ўринни олди. Мухиадин Сумагул 20 километрли марш-сапчишда рекорд кўрсаткичга эришди. Ушбу масофани бир соат, 59 минутда босиб ўтди. Турнир ташкилотчилари Қозоғистон аскари эришган натижани афсонавий Олимпиада чемпиони, буюк Элиуд Кипчоге ютуқалрига тенглаштирди. У ўз карьераси давомида World Marathon Majors туркумида 12 марта марафон югуриши рекордини ўрнатган. Беллашувнинг деярли ҳар бир босқичида сержант финишга биринчи бўлиб етиб келдим. Яна бир юртдошимиз Ўринбек Сандибеков иккинчи ўринни эгаллади. Беллашув бир қанча йўналишда ўтказилди. Улар қаторида автоматни қисмларга ажратиш ва йиғиш, ўқ отиш, жойини аниқлаш ва бошқалар бор.
Мухиадин Сумагул, гвардиячи десант-штурмчи бригада сержанти:
- Ушбу ғалабамни онамга бағишлашни истардим. Қизил Ўрдада, мактабда ўқиган давримда шуғулланишни бошлаганман. Якка курашлар билан шуғулландим. Ҳар куни ўрта, кейин узоқ масофаларга югурардим.
Рустем Сеитов, зирҳли пиёда аскарлар бригадаси сержанти:
- Танловга тайёрланиш учун режа тузилди. Кунига икки соатдан шуғулланиш мўлжалланди. Тортиниш, гантеллар, гиралар, штанга билан шуғуланиш режада бор эди. Сўнгра – енгил атлетика. Тайёрлашда махсус инструкторлар қатнашди.
Ҳозир аскарлар десант-штурмчи қўшинларда хизматни давом эттиряпти. Қўнаев шаҳри яқинидаги гарнизонда кунига машғулотлар ўтказилади. Десантчилар тайёрланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.
Теглар: