Аналитик марказлар ва медиатузилмалар
вакилларидан иборат Қозоғистон делегацияси Давлат маслаҳатчиси бошчилигида
Пекинда бўлиб ўтган тадбир ва учрашувларда қатнашди. Музокаралар чоғида Ерлан Қарин
ва Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши умумхитой қўмитаси раиси Ван Хунин, шунингдек,
ушбу давлат Марказий Қўмитаси Тарғибот бўлими мудири Ли Шулэй ижтимоий-иқтисодий
ва маданий-гуманитар соҳалардаги асосий ҳамкорлик йўналишларини, шу билан
бирга, ислоҳотлар, «Марказий Осиё-Хитой» Иккинчи саммити олдидан режа қилинган
қўшма тадбирларни муҳокама қилди. Давлат маслаҳатчиси Хитой Ижтимоий фанлар
академияси президенти билан учрашув ўтказди. Шундан сўнг Ерлан Қарин Хитой халқ
университети ўқитувчи ва талабалари учун маъруза ўқиди, икки мамлакат аналитик
марказларининг Биринчи форумида иштирок этди. Қозоғистон ОАВ раҳбарларидан
иборат делегация Осмоностининг йирик медиакорпорацияси - China Media Group фаолияти
билан танишди ва ўзаро шериклик масалаларини муҳокама қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси