Қозоғистон IMD рақамли рақобатбардошлик дунё рейтингида 64 давлат ичида 34-ўринни эгаллади. Бунда асосан
вазирлик фаолияти баҳоланади. Қозоғистон халқи
давлат ходимларининг ёрдамисиз фойдалана оладиган давлат электрон хизматлари ва
сервислар иши ўрганилади. Ranking.kz аналитик маркази берган маълумотга кўра, Адлия вазирлиги бу борада пешқадам, кейинги ўринларди
– Ички ишлар вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги. Энг ижтимоий идоралар қаторида Маориф ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари
кўрсатилди. Онлайн давлат хизматлари энг жадал кўрсатиладиган ташкилот
Транспорт вазирлиги эканлиги аниқланди. Мамлакат давлат органлари рақамли лойиҳалари ичида Меҳнат вазирлигининг ногиронликни
белгилаш ва узайтириш электрон жараёни энг илғор, деб тан олинди. Бундай хизматларнинг учдан бир қисми онлайн шаклда кўрсатилди. Маориф
вазирлигида белгиланган 10 та индикаторнинг ярмида яхши натижалар қайд этилди. Ўқувчилар рақамли қиёфаси ишлаб чиқилди, булутли бухгалтерия ишга тушди. Ички ишлар вазирлиги полиция ходимларини юз
фоиз
видеоқайд этиш мосламалари билан таъминлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.