Ақтауда Каспий соҳилидаги энг йирик контейнер хаби ишга тушди

Ақтауда Каспий соҳилидаги энг йирик контейнер хаби ишга тушди

Ақтауда Каспий денгизидаги энг йирик контейнер хаби ишга тушди. У Қозоғистон Президенти топшириғига кўра бунёд этилди. Таъкидлаш лозимки, Лойиҳа «Қозоғистон темир йўли» компанияси томонидан Хитойнинг Ляньюньгань порти ва Ақтау халқаро денгиз савдо порти билан биргаликда рўёбга чиқарилди. Янги хаб транзит имкониятларини кенгайтиради ва Қозоғистон «Шарқ – Ғарб» ва «Шимол — Жануб» йўналишларидаги мавқеини кучайтиради. Замонавий логистика инфратузилмасида тенги бўлмаган илғор технологиялардан фойдаланилади. Бу эса юкларга ишлов бериш муддатини кескин қисқартиради. Объектнинг ўтказиш қувватига келсак, у йилига 66 мингта контейнерни ташкил қилади. Шу кунларда Хитойдан Транскаспий транспорт йўналиши орқали 100 мингинчи контейнер келтирилди. Эслатамиз, мазкур йўлак ХХРни Каспий ва Қора денгиз, Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузия давлатлари орқали Европа билан боғлайди.

Даурен Қутпанбаев, Ақтау халқаро денгиз савдо порти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи:

- Бу инфратузилмавий лойиҳани келажак учун инвестиция, деб аташ мумкин. У қитъаларни, мамлакатларни боғловчи, энг юқори даражада эришилган шартномаларнинг рўёбга чиқарилиши рамзи бўлган сармоя.

Абдумалик Сарманов таржимаси