Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган кимё бўйича халқаро олимпиадада қозоғистонлик ўқувчилар иккита олтин, иккита кумуш медаль олишди. Юртимиз ўқувчилари дунёнинг энг яхши ёш кимёгарлари эканлигини исботлади. Маориф вазирлигида таъкидланишича, ўқувчиларнинг ютуғи Қозоғистон таълимининг сифати ва дунё
даражасидаги обрў-эътиборини намойиш қилади. Энг нуфузли заковат беллашувларининг бирида 93 давлатдан 360 нафар ўқувчи қатнашди. Ўтган йилги кимё олимпиадасида қозоғистонлик ўқувчилар 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медаль олганди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

