Қозоғистон буғдой экспорти бўйича  рекорд натижа кўрсатди

Қозоғистон буғдой экспорти бўйича  рекорд натижа кўрсатди

Қозоғистон буғдой экспорти бўйича рекорд натижа кўрсатди. Статистика маълумотига кўра, 2022 йил сентябридан бошлаб, жорий йилнинг июль ойигача ташқи бозорларга 7 миллион тоннадан кўпроқ маҳсулот сотилган. Таъкидлаш лозимки, сўнгги давр учун ҳам бу энг юқори кўрсаткич. 2021 йил ва 2022 йилнинг тегишли даври билан таққосласак, ўтган йилларда республика чет элларга 5 миллион тонна буғдой сотган. Бугунги кунда дон экспортининг катта қисми Ўзбекистонга юборилмоқда. Қўшни давлат энг йирик импортчилар қаторидан ўрин олган ва 3 миллион тоннадан зиёд буғдой харид қилган. Аввалги мавсумларга нисбатан бу анча кўп. Тожикистон  1 миллион тоннага яқин дон сотиб олди. Афғонистонга 740 минг тоннадан зиёд маҳсулот экспорт қилинди. Туркманистон ва Хитойга ҳам катта миқдорда буғдой етказилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.