Қозоғистон банклари томонидан агросаноат соҳасига йўналтирилган кредит ҳажми 16 фоизга ошди. Бу ҳақда Финпром.кз портали хабар берган. Маълум қилинишича, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликларига 156 ярим миллиард тенге маблағ жалб қилинган. Минтақалар кесимида биринчи яримйилликда кредитнинг кўпроқ ҳажмини Алмати банклари ажратган, миллий валютадаги миқдор деярли 73 миллиардга тенг. Етакчилар учлигидан жой олган юртимизнинг ғалла конлари – Қўстанай ҳамда Шимолий Қозоғистон вилоятлари тегишлича 20 миллиард ва 13 ярим миллиард тенгега яқин маблағ йўллаган. Дарвоқе, эндиликда Қозоғистондаги қишлоқлар аҳолиси шу йўналишдаги лойиҳаларини ривожлантириш учун микрокредит олиши мумкин. Бунинг учун 40 миллиард тенге миқдорида бюджет маблағи ажратилиши кўзда тутилган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.