Қуриқ портидан 1,8 миллион тонна юк ўтказилди

Қуриқ портидан 1,8 миллион тонна юк ўтказилди

Қозоғистон  юк ташишлар бозоридаги йирик логистика марказига айланаяпти. Мамлакат орқали Хитойдан Европага юборилаётган юкларнинг асосий қисми ўтади, десак янглишмаймиз. Осмон ости мамлакати ва Марказий Осиё давлатларидан кетаётган юклар ҳажми ортиши ҳам буни тасдиқлайди. 2023 йилнинг бошидан буён Қуриқ  денгиз порти орқали 2 миллион тонна юк жўнатилди. Бир йил давомида кўрсаткич 15%  ўсди. Ушбу юкларнинг катта қисми – бир миллион 200 минг тоннаси темирйўл транспорти ёрдамида келтирилди. 10 ой ичида порт орқали 600 паром, 16,5 минг  вагон ва ўн минглаб юк машиналари ўтказилди. Порт орқали нефть ва химия маҳсулоти, металл, халқ истеъмоли товарлари ташилади. Ускуналар, электроника, текстиль, химия соҳаси маҳсулотлари, металл буюмлар транзити амалга оширилади.

Серик Ахметов, Қуриқ порти бош директори:
– Агар 1520 миллиметрли темирйўл изидан Қора денгизгача етказиш имконияти яратилса, Қозоғистон маҳсулоти одатдаги вагонларда ташилади. Бу эса Қозоғистон экспортини кенгайтириш имкониятини беради. Озарбайжонда ҳам, Грузияда ҳам айнан шундай йўллар қурилган. Биз Қозоғистон экспортини Қора денгизгача етказиб бериш имконига эгамиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси.