Хитойнинг Сиань
шаҳрида Қозоғистон павильони очилди. Томонлар ўртасидаги келишувга кўра, у
доимий тартибда ишлайди. Тадбирнинг очилишида томошабинлар қозоқ халқининг бой
маданияти, анъаналари ва сифатли маҳсулоти билан таниша олди. Бундан ташқари,
тадбир доирасида молиявий ташкилотлар ва инвестициявий компаниялар иштирокида
бизнес-конференция ўтказилди. Турли соҳаларда ишловчи тадбиркорлар ўзаро алоқа
боғлаш имконига эга бўлишди. В2В музокаралари давомида 15 та шартнома ва
меморандум имзоланди. Қурилиш, уй-жой-коммунал хўжалик, қишлоқ
хўжалиги, озиқ-овқат товарлари импорти ва экспорти йўналишларида ҳамкорлик
ўрнатилди.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.