Қозоғистон АҚШ инвесторларини кутиб олишга тайёр

Қозоғистон АҚШ инвесторларини кутиб олишга тайёр

Қозоғистон АҚШ инвесторларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр. Нью-Йоркда бўлиб ўтган глобал молиявий ташкилотлар раҳбарлари билан нонушта форматида ўтказилган учрашувда Қосим-Жўмарт Тўқаев шундай баёнот берди. У мамлакатда яратилган қулай инвестициявий иқлим ҳақида гапирди. Иштирокчилар жаҳон иқтисодиёти, молиявий бозорларнинг ривожланиш истиқболлари хусусида фикр алмашди. Шу жумладан, Давлат раҳбари «Самруқ-Қазина» миллий фаровонлик жамғармаси билан ҳамкорлик истиқболларини тилга олди, жамғарма активлари хусусийлаштирилиши оқибатида юзага келаётган имкониятларни айтиб ўтди. Қозоғистон Президенти мамлакатнинг энергетика, яшил иқтисодиёт, транспорт ва логистика соҳаларидаги улкан салоҳиятини кўрсатиб берди. «Астана» халқаро молиявий марказидаги шарт-шароитлар алоҳида таъкидланди.

 

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.