Қозоғистон Брестдаги хотира форумида қатнашди

Қозоғистон Брестдаги хотира форумида қатнашди

Брест қалъаси - Улуғ Ватан уруши йилларида жанг қилган халқларнинг жасорати ва матонати рамзи, унинг ҳимоячилари хотираси мамлакатлар ва авлодларни бирлаштиради. Бу ҳақда Қозоғистон Парламенти Мажлиси раиси Беларусда бўлиб ўтган "Буюк мерос - умумий келажак" халқаро форумида маълум қилди. Анжуманда ўнтадан зиёд давлат вакиллари иштирок этди. Ерлан Қўшанов қозоғистонликларнинг Брест қалъаси мудофаасига қўшган ҳиссасини эслатиб, ҳалок бўлган қаҳрамонлар номларини тиклаш ва тарихий ҳақиқатни сақлаш борасидаги ишлар муҳимлигини таъкидлади. Қозоғистон делегацияси "Брест қалъаси - қаҳрамон" ёдгорлик мажмуасига гул қўйди, қалъа мудофааси музейига  афсонавий қозоқ учувчиси Хиуаз Дўспанованинг ҳайкали топширилди.


¤Ерлан Қўшанов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси Раиси:


– Брест гарнизонидаги 7 минг нафар ҳарбийнинг бир мингга яқини Қозоғистондан келган аскарлар эди. Уларнинг деярли ҳаммаси шу ерда қолди. Дунё янги чорлов ва таҳдидларга дуч келган бир пайтда, хотирани ёшларга етказиш барчамизнинг бурчимиз. Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Астанадаги ҳарбий парадда уруш ҳақиқатини унутмаслик муҳимлигини таъкидлаганди, чунки ҳақиқатни билмасак, тинчлик қадрини англаш имконсиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.