Дипломатик миссиялар раҳбарларининг Қозоғистондаги вазиятга муносабати

Дипломатик миссиялар раҳбарларининг Қозоғистондаги вазиятга муносабати

Дипломатик миссиялар раҳбарлари республикада амалга оширилган террористик актлар натижасида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдиришмоқда. Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги элчиси Кэйти Лич ўзининг Твиттер-аккаунтида шундай ёзди:

«Кейинги ҳафтада Алмати аҳолиси тўқнаш келган зўравонлик ва бузғунчиликдан ҳайратда қолдим. Бошқа шаҳарлар ҳам зўравонлик ҳужумларидан зарар кўришди. Ҳукумат номидан фожиали ҳалок бўлганларнинг оилалари ва яқинларига ўзимнинг чуқур ҳамдардлигимни билдираман. Биз бундай ҳалокатли воқеалардан кейин Қозоғистонни тиклашда қўллаб-қувватлаймиз», - деди Лич.

Еврокенгаш раҳбари Шарль Мишель ҳам ўзининг Твиттердаги саҳифасида душанба куни Ақўрдада давлат раҳбари билан бўлган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашган.

«Президент Тўқаев билан Қозоғистондаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилдик. Қозоғистонда эълон қилинган мотам куни муносабати билан ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирдим. Европа Иттифоқи билан Қозоғистоннинг ҳамкорлиги ва инсон ҳуқуқлари ҳамда асосий эркинликларини тўлиқ ҳурмат қилган ҳолда мустақиллик, хавфсизлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлаш муҳим эканлигини таъкидладим», - деди Европа кенгаши Президенти

Туркия ҳам Қозоғистондаги воқеаларга муносабат билдирди.

«Биз Қозоғистонда бўлиб ўтган жанжаллар ва унинг натижасида рўй берган мудҳиш ҳодисалардан чуқур афсусдамиз. Қозоғистонда тинчлик ва барқарорлик бўлиши – биз учун жуда ҳам муҳим. Туркия ҳар доим Қозоғистон тарафида бўлади», - деб таъкидлаган Туркия Президенти матбуот котиби Иброҳим Қалин.

Мусо Муродов таржимаси