Йил бошидан буён Қозоғистонда 12 мингта интернет-товламачилик факти рўйхатга олинган. Бўлиб ўтган брифингда Ички ишлар вазирлигининг расмий вакили Шуғила Турлибек берган маълумотга кўра, жиноятчилар жами 7 миллиард тенге зарар келтирган. Жадал ҳаракатлар натижасида 571 нафар товламачи қўлга олинди, 17 та жинояий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Экспертлар ҳисобига кўра, жиноятларнинг энг кўп қисми Нур-Султон, Алмати ва Қарағанди минтақаларида содир этилган. Фуқароларни огоҳлантириш учун вазирлик махсус СМС тарқатган.
Шуғила Турлибек, Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги расмий вакили:
- Йил бошидан буён 12 мингта интернет-товламачилик факти рўйхатга олинди. 4 август куни Рақамли тараққиёт вазирлиги ва алоқа операторлари билан бўлиб ўтган қўшма йиғилиш натижасида фуқароларга тавсия шаклида СМС юборишга қарор қилинди. Тизимдаги чекловлар сабабли СМС матни қисқа. Энг муҳими, мурожааатимиз мазмуни тўла-тўкис англатилди. Вазирлик аҳолини ҳушёрликка чақиряпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.