Технопарк мамлакатнинг 10 минтақасида акселерация дастурлари стартап-инкубаторларини ишга туширади. Улар жорий йилда Ақтау, Ақтўбе, Уральск, Чимкент, Қизил Ўрда, Ўскемен, Семей, Талдиқўрған, Тароз ва Петропавловскда фаолият бошлаши режалаштирилган. AstanaHub Таълимий дастурлар офиси раҳбари Даулет Баймурзинов таъкидлашича, лойиҳадан мақсад - IT-мутахассислар учун семинар, мастер-класслар ўтказиш, уларни технологик тадбиркорликка ўргатишда иборат. Натижада, жаҳон миқёсида талабга эга Қозоғистон айти-маҳсулотлари экспорти кенгаяди.
Даулет Беймурзинов, Astanahub таълимий дастурлар офиси директори:
- Минтақаларда менежерларимиз фаолият юритади, тадбирларимизни ўтказади, турли таълимий дастурларимизни ривожлантиради, бўлажак стартаперлар, айти-мутахассислар, технологик лойиҳаларни рўёбга чиқаришни истаганлар ўртасида алоқаларни мустаҳкамлайди. Биринчи навбатда, стартап-лойиҳалар сони ортишини кутяпмиз, бу эса, ўз навбатида, солиқлар тушишини кўпайтиради. Иккинчидан, янги иш ўринлари кўпаяди, бу эса минтақалар ва мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади.
AstanaHub IT-экотизимини фақат Қозоғистонда эмас, минтақа бўйлаб кенгайтиришга киришган. Ўтган йили технопарк GoogleforStartups билан ҳамкорликда SilkwayAccelerator дастурини йўлга қўйди. Жорий йилда дастур ўқувчиларининг иккинчи гуруҳи таълим ола бошлади. У Қозоғистон ва Марказий Осиё мамлакатлари IT-стартапчиларига бизнес-жараёнларни ташкил этиш, инвестиция жалб қилиш, кенгайиш ва хорижий бозорларга чиқишга ёрдамлашади.
Даулет Беймурзинов, Astanahub таълимий дастурлар офиси директори:
- Астана хабнинг сўнгги вақтдаги ютуқлаоидан бири – биз GoogleforStartupsнинг Марказий Осиёдаги акселерация дастури расмий вакиллари бўлдик. Унга Монголия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон, жорий йилдан бошлаб Грузия киради, Иштирокчилар қатор экспертлар, менторлар билан бирга оффлайн шаклда ўз стартап-проектларини ривожлантиришга киришади, технопаркимиз юқори даражада баҳоланиши муҳим. Шунда дастурининг расмий хостига айланганимизда Google ҳам бизни тан олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси