Минимал пенсия ҳажми 54 фоиздан 70 фоизгача кўтарилади, иш стажи эса 10 йилдан 5 йилгача камайтирилади. 33 ва ундан кўпроқ ишлаганлар учун пенсиянинг максимал миқдоридаги чеклов олиб ташланади. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги томонидан мамлакат пенсия тизими учун янги механизм ишлаб чиқиляпти. Вазирлик матбуот хизмати берган маълумотга кўра, янги мўлжаллардаги асосий йўналишлар қаторига 2023 йилдан бошлаб иш берувчилар ходим маошининг 5 фоизи миқдорида тўлаб бориши, Ягона миллий пенсия жамғармасида якка мақсадли ҳисоблар очиш, шунингдек, иш берувчиларнинг ижтимоий мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқини берадиган мажбурий тўловлари ҳам киритилган.
Блиц:
- Менимча, аҳолининг кўп қисми бу янгиликни жобий қабул қилади. Иқтисод нуқтаи-назаридан олб қарайдиган бўлсан, бу ерда саволлар туғилиши мумкин. Чунки тўловлар бюджет ва пенсия фондига оғир келади.
- Яхши ғоя. Ҳозир ҳукумат халққа керак кўп ишларни бажаряпти. Агарда пенсия пулини оширишса албатта хурсанд бўламиз.
- Энг кам пенсия ошса – айни муддао. Бунинг учун катта раҳмат. Қанча кўп қўшишча – шунча яхши.
- Масала анча чигал. Бир томондан олиб қарасак, иш берувчига қийин бўлади. Иккинчи томондан меҳнаткашлар учун яхи янгилик.
Махсус давлат нафақалари тўлаш қоидалари ҳам ўзгартирилади. Ҳозир пенсия тизимини 2030 йилгача такомиллаштириш масаласи тегишли давлат органлари билан муҳокама қилиняпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси