Қозоғистон – қишки дам олиш бўйича МДҲ давлатлари орасида илғорлардан бири. Мамлакатга хориждан кўплаб меҳмонлар ташриф буюради. Уларнинг аксарият қисмини Астана ва Алмати шаҳарлари, Алмати ва Шарқий Қозоғистон вилоятларидаги тоғ-чанғи курортлари ўзига жалб қилади. Бурабай миллий парки ҳам жозибадорлигича қолмоқда. МДҲ давлатлари саёҳатчилари қишки туризм учун танлаётган ҳудудларни «Турстат» баҳолади. Экспертлар фикрича, мамлакатимиздан ташқари, илғор бешталикда Озарбайжон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Арманистон бор. Рейтингда МДҲ сайёҳлари орасида машҳурлиги, инфратузилма мавжудлиги ҳисобга олинган.
Абдумалик Сарманов таржимаси