Қозоғистон Ханчжоу шаҳри билан ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон юқори сифатли агромаҳсулотлар ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигига замонавий инновациявий технология жорий этишда Хитой компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Шунингдек, савдо ва логистика, энергетика, фармацевтика, туризм соҳаларида ақлли ечимларни жорий этиш билан боғлиқ тажрибани баҳам кўриш ниятида. Астанада бўлиб ўтган Қозоғистон – Хитой иқтисодий конференциясида шундай баёнот берилди. Анжуманда Ханчжоу шаҳри бизнесменлари мамлакатимиз тадбиркорлари билан ҳамкорлик тўғрисида қатор меморандумлар имзолади. Тадбирда мамлакатимизнинг ташкилотлари ва Осмон ости мамлакатининг энг қадимий пойтахтидан келган ўнлаб компаниялар вакиллари қатнашди. Бугунги кунда Ханчжоу ХХР иқтисодини рақамлаштиришда пешқадамлардан бири. Мегаполисни Хитойнинг кремний водийси, деб аташади. 

 

Мурат Қаримсақов, Қозоғистон Ташқи савдо палатаси  бошқаруви раиси:

- Жуда яхши ривожланган вилоят. Ўзингизга маълум, Али-баба асосчиси ва бош акциядорларининг ватани – Ханчжоу. Биз тегишли асос яратишга муваффақ бўлдик. Пойтахтдаги ҳамкасбларимиз билан фаол ишлаяпмиз. CCPIT – Хитой Халқ Республикасидаги энг йирик тадбиркорлар ҳамжамиятларини ўзида бирлаштиради. У билан фаол ишлаяпмиз. Шунинг учун бизнес борасида яқин келажакда яна кўплаб келишувлар имзоланишига ишонамиз.

 

Алекс Ян, Хитой бизнес-делегацияси вакили:

- Компаниямиз бу йўналишдаги ҳар қандай иловаларни осон ва самарали лойиҳалаштириш, ривожлантириш имконини берувчи AI+IoT йўналишидаги глобал ишланмалар учун ечимлар таклиф этиш ниятида. Ҳозир Қозоғистондаги бизнесимиз асосан бинолар, ақлли уй-жой ва ақлди иншоотлар яратишга қаратилган. Ақлли ечимларни қишлоқ хўжалиги, коммунал хизматлар ва энергетикада ҳам жорий этишларини сабрсизлик билан кутяпмиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.