"Адолат" партиясининг II съездида делегатлар "Аманат"нинг унга қўшилиш таклифини бир овоздан
қўллаб-қувватлади. Иштирокчилар сиёсий ташкилотларнинг мамлакатни
ривожлантириш, фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва зарур ислоҳотларни амалга ошириш
каби вазифалари умумий
эканлигини таъкидлади. Партия раиси Айбек Дадебай ҳозир очиқ мулоқот, масъулият ва реал натижалар муҳимлигини
таъкидлади. Партия аъзолари "Аманат"га қўшилиш қарори учун
миннатдорчилик билдирди. "Адилет" партиясининг фикрича, бу қадам Президент Қосим-Жўмарт
Тўқаевнинг «Адолатли Қозоғистон»ни барпо этиш ва фуқаролар турмушини яхшилашга
қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди.
Айбек
Дадебай, «Адолат» партияси раиси:
- Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг
ислоҳотлари ва халқ томонидан қўллаб-қувватланган янги Конституция мамлакат
сиёсий тизимининг асосига айланди. Ҳозир бу қарорларни қўллаб-қувватлаган
партия тарафдорлари, ҳамкасблар ва делегатлар ишончини оқлаш муҳим. Янги
Конституция қоидалари татбиқ этилиши зарур. Ушбу қурултойдан сўнг
"Адолат" партияси мавқеини мустаҳкамлади.
Қурултойда партиянинг минтақавий филиалларини ташкил этиш
тўғрисида қарор қабул қилинди. Делегатлар бўлинмалар низомини тасдиқлади. Унда
ягона иш қоидалари, масъулият ва жамият олдида ҳисоб бериш тамойиллари
мустаҳкамланган. Филиаллар фуқароларнинг мурожаатларига тез жавоб бериш,
ташаббусларни фаол илгари суриш, мамлакат ҳудудларида партиянинг иштирокини
мустаҳкамлаш имконини беради. Съездда инсон капиталини ривожлантириш ҳам
муҳокама қилинди. Таълим сифатини яхшилаш, янги технологияларни жорий этиш ва
фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлаш масалалари кўтарилди. Делегатлар
барқарор ривожланиш малакали мутахассисларни тайёрлашга, ва жамиятнинг қарорлар
қабул қилишдаги фаол иштирокига боғлиқлигини таъкидлади.
Айбек
Дадебай, «Адолат» партияси раиси:
- Биз Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг "Адолатли Қозоғистон"ни барпо этиш йўлини қатъий қўллаб-қувватлаймиз, буни давлатни мустаҳкамлаш ва фуқаролар турмуш сифатини оширишнинг узоқ муддатли стратегияси деб биламиз. "Адолат" партияси ташкил этилганида биз оддий, аммо муҳим ғоядан келиб чиққандик: адолат бўлмаса, барқарор ривожланиш имконсиз. Адолатли қоидалар амал қиладиган жойда ишонч пайдо бўлади. Ишонч бор жойга инвестиция келади, тадбиркорлик ривожланади, фуқаролик фаоллиги ортади, ҳамжиҳатлик ва миллат бирлик мустаҳкамланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

