Улғайиб келаётган авлодда дашт қадимий мусиқасига қизиқиш катта. Шарқий Қозоғистоннинг қатор қишлоқларида янги болалар оркестрлари тузилди. Болалар жетиген, сазсирнай каби қадимий миллий чолғу асбобларини чалишни ўрганади. Масалан, саккизинчи синф ўқувчиси Гулим Ўразғалинова бир йил давомида шанқўбиз чалишни ўрганиб олди. У чолғунинг ғаройиб овози лол қолдиришини таъкидлайди.
Айтиш лозимки, мазкур чолғу асбоблари туман барқарор тараққиёт жамғармасининг ҳомийлик ёрдами билан тўпланган. Жами 12 миллион тенге қийматга эга 121 та чолғу асбоби совға қилинди. Лойиҳа муаллифлари олис қишлоқ мактабларини Назарбоев Заковат мактаблари каби жиҳозлаш ниятида.
Серик Жунусов, Катон-Қарағай тумани барқарор тараққиёт жамоат жамғармаси ижровий директори:
- Ҳар бир мактабга 200 миллион тенге инвестиция киритиш ниятидамиз. Катон-Қарағай туманида 3 та қишлоққа таянамиз. Улар Улкен-Нарин, Катон-Қарағай ва Урил қишлоқлари. Келажакда 6 та мактаб тўла жиҳозланади.
Нурдана Ўмарқизи, оркестр мусиқий раҳбари:
- Бизда ҳар бир бола бир нечта чолғу асбобини ўзлаштиради. Шанқўбиз, сазсирнай, сибизға, ҳар бирида куй ижро этади! Шунингдек, улар жуда кам учрайдиган, кенг тарқалмаган чолғу асбоби – данғара ҳам чалади.
Катон-Қарағай таълим даргоҳлари энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Бу ерда тикувчилик мини-цехи ва робот техникаси кабинети бор. Билим даражаси эса шаҳар мактаблариникидан қолишмайди, дейди ота-оналар.
Абдумалик Сарманов таржимаси