Инфляцияни пасайтиришга қаратилган тадбирлар кўрилмоқда

Инфляцияни пасайтиришга қаратилган тадбирлар кўрилмоқда

Мамлакатда «Аул Аманати» иш бошлади. Жумладан, 24 лойиҳага маблағ ажратилади. Уларга кўра, Шимолий Қозоғистон тажрибасига мувофиқ мавжуд сут-товар фермалари кенгайтирилади ва янгилари қурилади. Шу ва бошқа тадбирлар туфайли инфляция суръати пасайиши режалаштирилган. 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳужжатга кўра, жами 93 та тадбир қамраб олинди. Улар орасида маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларни  сақлаш, логистика ва чакана савдони йўлга қўйиш кўзда тутилган.

АЛИБЕК ҚУАНТИРОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРИ:

- Ички бозор эҳтиёжини тўлдириш учун қурилиш материаллари, енгил, кимё ва фармацевтика саноатида товар ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали импорт ўрнини тўлдириш мўлжалланган. 19 та парранда гўшти ва 17 та гўштни қайта ишлаш лойиҳаси ишга тушади, натижада, 249 минг тонна парранда ва 320 минг тонна гўшт маҳсулоти тайёрланади.

Қозоғистонда транзит оқимлари жуғрофияси кенгайтирилади. Бунинг учун янги транспорт йўналишлари очилади, маҳаллий автотранспортда юк ташувчилар улуши 30 дан 50 фоизгача кўтарилади. Республикада Вазиятлар маркази очилади. Унда нархлар таҳлил қилинади, прогноз берилади. Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар, ёнилғи, кўмир, дори-дармонлар нархини барқарорлаштириш бўйича иш олиб борилади.

АЛИХАН СМАИЛОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ:

- Савдо устамалари 15 фоиздан ошмаслигига эришиш учун олдиндан чора-тадбирлар кўрилиши керак. Ҳокимликларда бунинг учун барча имконият бор. Ички бозорда маҳаллий товар улушини ошириш, товарларни сақлаш ва ташиш механизмини ривожлантириш зарур. Аҳоли мазкур чора-тадбирлар самарасини яққол кўриши лозим.

Абдумалик Сарманов таржимаси