Қозоғистон жаҳоннинг етакчи фармацевтика компаниялари билан 13 та инвестициявий лойиҳани рўёбга чиқариш хусусида музокара юритяпти. Уларнинг умумий қиймати 17 миллиард тенгени ташкил қилади. Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният Ҳукумат йиғилишида маълум этишича, асосий эътибор кластерларни ривожлантириш, қиммат инновациявий маҳсулот чиқариш ва соҳани рақамлаштиришга қаратилади. Бугуни кунда кластер зоналари ўрнатиш учун Ақтўбе, Нур-Султон ва Чимкент шаҳарлари мўлжалланяпти. Ишлаб чиқариш майдончалари ва етакчи тиббиёт олий илмгоҳлари мавжудлиги сабабли бу минтақаларга эътибор катта. Фармацевтикада тўлиқ цикл йўлга қўйилиши режалаштириляпти.
Ажар Ғиният, Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири:
- Қозоғистон иқтисодиётни муваффақиятли модернизациялаш учун инвестиция ва илғор технологияларга муҳтож. Бугунги кунда BIGPHARMA номи билан умумлаштириладиган 7 та фармацевтика компанияси билан 13 инвестициявий лойиҳа юзасидан контракт ишлаб чиқариш борасида музокара кетяпти. Улар қаторида Hoffmann-La Roche; Novo Nordisk; AstraZeneca; Sandoz; Takeda; Pfizer ва бошқалар бор. Инвестиция ҳажми 17 миллиард тенге.
Эслатамиз, давлат раҳбари 2025 йилгача фармацевтика бозорида мамлакат маҳсулоти улушини 50 фоизга етказиш топшириғини берган. Топшириқни бажариш учун бугунги кунда соҳани ривожлантиришнинг мажмуавий режаси амалга ошириляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.