Қозоғистон авиапаркига янги самолёт қабул қилинди

Қозоғистон авиапаркига янги самолёт қабул қилинди

Қозоғистон  ҳарбий-ҳаво кучлари парки кенгайди. Испаниядан янги А-400М самолёти келтирилди. У ўз тоифасида энг замонавий аппаратлардан бири. Ҳаво мудофаасини яхшилаши кутиляпти. Авиалайнер шахсий таркибни, оғир юклар, техника ташиш, гуманитар амалиётларни рўёбга чиқаришга мўлжалланган. 37 тоннагача юк кўтариши, 12 минг 200 метргача кўтарилганича 802 км/соат тезликда 8 минг км масофага учиши мумкин. У ҳатто махсус жиҳозланмаган аэродромлардан ҳам уча олади. Иккита А-400М олинади, иккинчи самолёт 2026 йилда етказиб берилади. Таъкидлаш лозимки, учувчилар ва техник таркиб авиатехникадан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича тайёргарликдан ўтказилди.

 

Руслан Жақсилиқов, Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири:

– Қозоғистон армияси янги самолёт олди. Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев армияни замонавий техника ва қуроллар билан таъминлашни топширганди. Биз бу йўналишда режали иш олиб боряпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.