Астанадаги Президент марказида аксарияти илгари нашр этилмаган 60 тага яқин ноёб тарихий хариталар тақдим этилди. Кўргазма Қозоғистоннинг янги Конституцияси кучга кирган кунга тўғри келди. Экспозиция
асосини олим Муҳит-Ардагер Сидиқназаровнинг тадқиқотлари ташкил этади. У XI асрдан XIX асргача бўлган даврдаги араб, Европа, Америка ва
турк-мусулмон хариталарини тўплаган. Экспонатлар қозоқ давлатчилигининг кўп
асрлик тарихини акс эттиради. Чегаралар, топонимика, демография ва миграция жараёнлари, шунингдек, миллий маданият хусусиятларини
ўрганишга ёрдам беради. Бу материаллар туфайли ном-нишони қолмаган тарихий шаҳарларни аниқлаш,
қозоқ хонларининг қадимий тасвирларини топиш мумкин бўлди. Ташкилотчиларнинг фикрича, ушбу лойиҳа замонавий технологиялар ва
маърифий фаолиятни тарих фани билан бирлаштирган илмий-таълим майдончасига айланади.
Мухит-Ардагер
Сидиқназаров, Л.Н. Гумилёв номли Евроосиё миллий университети Замонавий
тадқиқотлар институти директори:
- Тадқиқотлар мобайнида мен 10 мингтадан зиёд харитани кўриб чиқдим. Иккита монография Брюсселда чоп этилди. «Атлас» китобида 400 тага яқин харита кўрсатилган. Бу ҳужжатларнинг барчаси қозоқ давлатчилиги бўлганини кўрсатади. Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев ташаббуси билан қабул қилинган Конституцияда ҳам қозоқ давлатчилигини жипслаштирувчи пойдевор мавжудлиги намоён этилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

