Қозоғистон ҳаваскор футбол жамоаси иккинчи марта Европа чемпиони бўлди

Астанада 22-марта анъанавий футзал халқаро турнири ўтказиляпти.  Қозоғистон ҳаваскорлари терма жамоаси футболнинг ушбу тури бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринга чиқди. Таъкидлаш лозимки, мини-футболнинг SOCCA форматида жамоа иккинчи марта Европа чемпиони унвонини олди. Молдова пойтахти Кишинёвда бўлиб ўтган Эски дунё биринчилигида юртдошларимиз Хорватия жамоасини 3-0 ҳисобида мағлуб қилди. Мамлакатимизда футзални ривожлантиришга фаол ҳисса қўшаётган Astana Fýtbol ligasy Осиё ҳудудида ҳам ушбу йўналишда иш юритиш ниятида.

Серик Мажитов, SOCCA форматида мини-футболдан Европа чемпиони:

- Бундай нуфузли майдонда ғалаба қозониш осон эмас. Ўтган йили Қозоғистоннинг «Сайран» жамоаси чемпионликни қўлга киритганди. Ўша ютуқнинг тасодиф эмаслигини исботлашимиз зарур эди. Чемпион унвонини қўлдан бермаслик, Қозоғистон шарафини ҳимоя қилишга интилдик.

Мурат Елеупов, Astana Fýtbol ligasy президенти:

- Жорий йилда биз SOCCA форматида Осиё чемпионатини ташкил қилиш ниятидамиз. Ҳозир бу лойиҳа устида ишлаяпмиз. Биринчи навбатда осиёлик ҳамкасбларимиз билан алоқа боғлаяпмиз. Ҳозир 29 мамлакатда ушбу спорт тури мавжуд. Олдинига форматни ривожлантириш учун бир қанча жамоа иштирокида турнир уюштирамиз. Оёққа туриб олганимиздан сўнг турнирни жаҳон биринчилигининг саралаш босқичи даражасига чиқарамиз. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.