Қозоғистон биринчи марта Осиёнинг
энг йирик
анжуманларидан бирида – Чингай парадида қатнашди. Сингапурда «Астана Опера»
театри артистлари мамлакат маданиятини намойиш қилди. Бунинг учун бетакрор,
вокал ва хореографик номерларни уйғунлаштирган дастур тайёрланди. Таъкидлаш
лозимки, ушбу турфа либослардаги санъаткорларнинг кўча юриши ой тақвимига кўра
Хитой янги йилида ўтказилади. Жорий йилда у Сингапурнинг 60 йиллигига бағишланди.
Артистаримиз чиқишлари Қозоғистон элчихонаси ёрдамида ташкил қилинди. Экспертлар
таъкидлашича, уларнинг таклиф этилиши Қозоғистон маданиятининг дунё бўйлаб
танилаётганини кўрсатади. Ярим асрдан буён ҳар йили ўтказиладиган томошабоп
тадбирда дунёнинг кўплаб давлатларидан келган минглаб актёрлар, мусиқачилар,
раққослар ва бошқа ижодкорлар қатнашади.
Жанар Абдрахманова, «Астана Опера» театри артисти, лойиҳа раҳбари:
- Узоқ музокаралар ва онлайн-учрашувлардан сўнг Сингапур томони номерларимизни тасдиқлади, биз Чингай парадида қатнашувчи давлатлар қаторига кирдик. Бу ерга «Астана Опера» театрининг бир гуруҳ иқтидорли артистлари келди. «Астана опера» даги ҳамкасбларим билан бирга Чингай парадида Қозоғистон санъатини намойиш этаётганимдан бахтлиман.
Абдумалик Сарманов таржимаси

