Астанада дунёга
машҳур поп-ижрочи Женнифер Лопеснинг катта концерти ўтказилди. Astana Arena
стадионига 25 мингтадан зиёд томошабин йиғилди. Қўшиқчининг ушбу шоуси унинг
дунё бўйлаб ўтказилаётган «Up All Night» турининг бир қисми бўлиб, постановкада
ўнлаб раққос ва раққосалар қатнашади, махсус эффектлардан фойдаланилади.
Томошабинлар Лопеснинг «On the Floor», «Jenny from the block» ва бошқа
қўшиқларини жўр бўлиб куйлашди. Ва ҳатто баъзи омад чопганлар юлдуз билан селфи
қилди. У шоу ниҳоясида фан-зонага тушди ва мухлисларини қутлади.
Таъкидлаш лозимки,
машҳур артистни кўриш учун Астанага фақат Қозоғистоннинг турли шаҳарлари эмас,
қўшни давлатлардан ҳам мухлислар ташриф буюрди. Концерт ташкилотчилари иши
юқори баҳоланди. Тадбирда тартиб сақлаш учун бир минг уч юз нафар полиция
ходими ишлади, стадионнинг бир неча кириш жойларидан фойдаланилди. Ушбу сана
кўплаб қўшиқсеварлар учун унутилмас кун бўлди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

