Қозоғистон 2050 йилгача Алмати аэропортининг ўтказиш қувватини йилига 55 миллион йўловчи ва 500 минг тоннага етказиш ниятида. Ҳозир у 12 миллион йўловчига хизмат кўрсатяпти, бу эса мамлакат
авиаташувлари ҳажмининг 70 фоизига тенг. Ҳукуматда объект модернизацияси масаласи кўрилди. Учта учиш-қўниш чизиғи реконструкция қилинади, юк перрони қурилади, логистика мажмуалари ва йўловчилар учун замонавий инфратузилмалар яратилади. Ички рейслар терминалини янгилаш, музлашга қарши ускуна қўйиш ва яқин атрофдаги уйларни
шовқиндан муҳофаза қилиш устида иш бошланган. Лойиҳага 260 миллион доллар маблағ киритилади. Бош вазир Ўлжас Бектенов таъкидлашича, Алмати аэропорти 6 шаҳарда яратиладиган ягона экотизимнинг бир қисмига айланади. Лойиҳа Президентнинг Қозоғистон минтақавий транспорт-логистика маркази сифатида мавқеини мустаҳкамловчи йирик
халқаро авиахаб яратиш топшириғи
асосида амалга ошириляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

