АҚШ Президенти Дональд Трамп аввалроқ давлатимиз раҳбарига рамзий совғалар бериб юборди. Улар қаторида Оқ уйнинг калити ва автографи қўйилган бейсболка ҳам бор. Бу ҳақда Президент ёрдамчиси – матбуот котиби Руслан Желдибай маълум қилди. АҚШда Қозоғистон элчисига ишонч ёрлиқлари топширилгач Америка етакчиси Мағжан Ильясовга Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ноябрь ташрифи вақтида Овал кабинетда бўлган суҳбати таассуротларини баҳам кўрди. Дональд Трамп уни халқаро жараёнларни чуқур ва ҳар томонлама тушунган тажрибали давлат арбоби сифатида ҳурмат қилишини билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

