Қозоғистон-Туркия ўртасида фитосанитар ҳамкорлик кенгаяди. Икки давлат карантин ва ўсимликларни муҳофаза қилиш борасида ўзаро шериклик қилади. Сенат икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги тегишли қонунни маъқуллади. Ҳужжат импорт қилинадиган товарлар, уларни сертификатлаштириш ва икки давлат ҳудудида маҳсулотлар транзитига қўйиладиган талабларни белгилайди. Келишув доирасида Қозоғистон ва Туркия бир-бирини фитосанитар вазиятлардан, карантинли зарарли организмлар аниқланиши ва тарқалиш ҳоллари, шунингдек, улар билан курашиш усулларидан хабардор қилади. Қолаверса, илмий-тадқиқот институтлари ва ўсимликларни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик, тажриба алмашинуви йўлга қўйилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатимиздан Туркияга донли ва дуккакли экин маҳсулотлари етказиб берилади. Республикамиз эса бу давлатдан сабзавот, мева, ёнғоқлар олади. Умуман, сўнгги уч йилда Қозоғистон 700 минг тонна ўсимлик маҳсулотларини экспорт қилган, Туркиядан 40 минг тоннага яқин қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва 2,5 миллиондан зиёд уруғ импорт қилинган.
Ермек Кенжеханули,
Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари:
- Йил якунларига
кўра, маҳсулот айланмаси тахминан 285 миллион долларни кўрсатган, албатта, биз
келгусида ҳажмни оширишни кўзлаганмиз, бу йўналишда фитосанитария хизматининг
фаолияти ўта муҳим, бу давлатнинг фитосанитар озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлайди. Агарда Қозоғистондан экспорт борасида айтсак, тахминан 133 миллион
долларга тенг. Импорт ҳам тахминан шунча ҳажмни ташкил этади. Мен
ўсимликшунослик маҳсулотлари борасида гапиряпман. Ҳозирги кунда Эрон, Озарбайжон,
Хитой ҳамда Вьетнам билан шундай келишувларга эгамиз, келгусида ҳам шу
йўналишда давом этамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

