7 минг нафар қозоғистонлик вақтинча яшаш жойларида қолди. Тошқин юз берган ҳудудлардан 76 минг одам олиб чиқилди, шундан 18 минг нафари - болалар. 70 минг бош мол хавфсиз ҳудудларга ҳайдаб кетилди. Астанада бўлиб ўтган брифингда республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили Ерасил Сайпаш маълум қилишича, шошилинч қутқарув ишларида 16 минг ходим, 1 минг 600 та техника бирлигидан фойдаланиляпти. Фалокат юз берган минтақаларга 126 тонна гуманитар ёрдам юборилди.
Ерасил Сайпаш, Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаро мудофааси ва ҳарбий қисмлар қўмитаси катта офицери:
- Қайноқ телефон линиясига 1 минг 52 киши қўнғироқ қилди, жабрланганларга психологлар шошилинч руҳий ёрдам кўрсатяпти, республика тезкор штаби ишлаб турибди. Барча куч ва воситалар тошқинларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишга йўналтирилган. Вазият оғирлашган тақдирда қўшимча чоралар кўрилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.